НОЛИНЧИ ҚАВАТ
9 БОБ. САМУРАЙ БЎЛИШ ОСОНМИ?
Ҳаётда Самурай бўлиб, ўз ўрнини топиб яшаш осон эмас экан.

Лекин шундай бўлсада Мастер Йо ҳеч қачон танлаган йўлидан қайтмасди.

Ҳар куни эрталаб соат саккиздан кечаси соат учгача бўлган вақт оралиғида самурай Мастер ўзининг жанговор тирноқларини тақиб олиб, эскириб кетган кимоноларини кийиб олиб, Ўлим Олами билан тўқнашувга чиқарди. Унинг кечаси қилган бу каби сайрлари Императорга қимматга тушарди. Самурай тунги сйрларидан баъзида қўлларини, гоҳида оёқлари синдириб қайтарди. Энг камида қаеридир тирналган бўларди... Ҳақиқий Самурай шу тарзда ҳаёт кечириши керак эди-да. Бу жароҳатларни даволаш учун эса ветеринар талаб этиларди. Ветеринарнинг хизматлари эса Император учун қимматга тушарди.

Навбатдаги тунги сайрдан Самурай қонга беланиб қайтиб келди. Император буни кўриши биланоқ энди тинч ухлаши мумкинлигини англади – Фредди Крюгер энди йўқ. Мастернинг боши бешта жойидан яхшигина жароҳатланганди. Бундан кўриниб турардики, Фредди Крюгер билан бўлган бу жангда фақат биттаси тирик қолганди.

Шу воқеа баҳона Самурай бироз тинчланди, уч кун ҳеч қаерга чиқмай, ётган жойидан қимирламай дам олди. Ҳаттоки бироз тўлишгандек ҳам бўлди, энди у эшакнинг думига эмас, мушукка ўхшарди.

У бу ҳолда ётиб яхшигина зерикди.

Мастер айланма йўлларни ёқтирмасди, у тўисқларни умуман тан олмасди, доим ўзи истаган жойда юрарди. Шу зайлда айланиб юрганида бегона мушукнинг кезиб юрганлигини пайқаб қолди. Бир сакрадида унинг олидида пайдо бўлди.

- Салом Мастер Йо, – деди касалланган Гепатит-сан.

Хизмат сафаридан уйига қайтиб келган Уй бекаси сарғайиб кетган Мастерни ва унинг ёнида ўтирган ўғилчасига кўзи тушди. Мастер сап-сариқ кўзлари билан эгасининг кўзларига боқди, сўнг хўрсиниб, қўллари билан кўзини ёпди, шу зайлда у ўлимга тайёр эди.

Император чуқур хўрсиниш билан Мастерни каттакон яшил рангли сумкага жойлаштириб, ветеринарнинг олдига олиб кетди.

Самурайни кўрикдан ўтказаётган ветеринар унинг аҳволини кўриб лабини тишлади ва уни уйида қаттиқ калтаклашади деб ўйлади. Даволаш учун эса бир қанча дориларни ёзиб берди. Бунинг ичида укол, капельницалар ва турли хил таблеткалар ҳам бор эди. Бу дори-дармонга кетадиган пулларга бир нечта Самурайларни сотиб олса бўларди.

Ветеринарлик пунктининг ҳамшираси Мастернинг қўлларидан оҳиста ушлаб унга укол қилди. Хонанинг деворида эса муолажа вақтида ҳайвонларнинг қўлларидан тутиб туриш 1000 сўм деган ёзув турарди. Бу жараённинг бошидан охиригача Самурай ўзини жуда яхши тутди.

Капельница қабул қилишнинг тўртинчи кунига келганида Мастерни муолажага олиб бориш топшириғи Беканинг ўғли зиммасига юклатилди. Улар муолажага кетиб, орадан икки соатлар чамаси вақт ўтиб, уйга қайтишди. Мастернинг ҳамма жойи қонга беланган, қўлларининг ҳаммаси бинт билан боғланган эди. Ветеринария шифохонасида, муолажа вақтида Мастерни ҳеч ким эплай олмади. Беканинг ўғлини юзини тимдалади, шифохонадаги кучукчани қувлади, ҳамширани ҳам тишлади, бир гап билан айтганда шифохонани бошига кўтариб, безорилик қилди. Шифохона ходимлари уларни икковини у ердан чиқариб юбориб, Императорсиз муолажага келманглар деб шарт қўйишди.

Эртаси куни Мастер кўчага қочиб чиқиб кетди. Дарахтнинг тепасига чиқиб олиб у ерда куни бўйи ўтирди, мушук йўқ бўлса муаммо ҳам бўлмайди, деб ўйлади. Ундан кейинги кун ҳам ҳудди шундай ўтирди. Лекин шу пайтгача ветеринар врачлар томонидан қилинган даволаш ишлари ўзининг натижасини бериб улгурганди.

Орадан маълум вақтлар ўтиб, Мастер ҳамма рақиблари устидан ғалаба қозонганини англади. Баъзилари эгалари билан бошқа жойларга кўчиб кетди. Баъзилар қарилик саабабидан ўлиб кетишди. Мастер энди зерика бошлади.

Кунлардан бир кун Уй бекаси ошхонада бир нималар пишира туриб, Самурайнинг қўшиқларини тинглаётган эди. Бир маҳал қўшиқ айни авжига чиққан пайтда ташқарида автобилнинг қаттиқ сигнали бир неча бор кетма-кет чалинганини эшитди.

"Жуда ғалатия, – деб ўйлади Бека – ҳудди машиналар тиғиз пайтида чоррахада турган автомобиль каби сигнал чаладия..."

Бу кетма кет чалинган сигналлар Уй Бекасининг жонига тегди. Бунга чек қўйиш мақсадида жаҳл билан деразадан пастга қаради.

....Ҳовлининг ўртасида Мастер қўшнининг қора рангли джип автомашинасига тескари ўтириб олиб, машинанинг сигналларига эътибор ҳам бермай, айтаётган қўшиғининг охирги куплетларини куйларди. Машинанинг эгаси янги кўчиб келганлардан эди, шу сабабдан Мастерни кўршапалакларга ўхшаб карлигини билмасди. Буни кўрган Уй Бекаси секингина эшитилар эшитилмас куларди. Шу пайт янги қўшни ўз джипидан тушиб, Мастернинг ёнига келди.

- Эй укажон! Кел мен ҳам ўтиб кетай илтимос! Сен мени ўтишимга ҳалақит бераяпсан...

Қўшнининг сояси Самурайнинг устига тушгандагина у орқасида нотаниш одам турганини пайқади ва унга кўзи тушиши биланоқ бир ирилладида, катта тезлик билан жойидан қўзғалиб, дарахт устига чиқиб кетди. Қўшни унинг овозидан қаттиқ қўрқиб кетди, лекин шу пайт катта ва семиз эканлиги ёдига тушиб, ўзини қўлга олди.

Орадан ярим соатларча вақт ўтиб Мастернинг овози эшитилди, Бека дастлаб аҳамият бермасликка ҳаракат қилди. Лекин ярим соатдан кейин унинг овози яна кучайди, Бека ташқарига қараганида Мастер дарахтда ўтирганича қаттиқ овозда ириллаётганини кўрди. Ташқарига чиқиб Мастер ўтирган дарахтнинг тагига келди. "Қани дарҳол пастга тушчи, ярамас" ва яна бир нималар деб қарғанди. Лекин Мастернинг ҳеч тушгиси келмасди. Тепадан Императорга қараб тураверарди. Уй Бекаси Мастер томонга тикилиб қараган эди, унинг ёнидан дарахт шохларига ўралашиб қолган варракка кўзи тушди.

– Аҳмоқ, ҳайвон! – дер эди Бека.

Шу вақтда Мастернинг ёнига майна келиб қўнди ва Мастерга қараб "Мяу?" деди. Самурай эса хўрсиниб қўйди. Майна хайрон бўлиб унга қарадида, бу мушук эмасмикан деб ўйлаб учиб кетди.

Беканинг ўзи дарахтга чиқиб Мастерни у ердан олиб пастга туширмоқчи бўлди. Шунда Мастернинг орқа оёғи варракнинг арқони ўралашиб қолганини кўрди. Император Мастернинг оёғини бўшатиб пастга туширди. Лекин ўзи қандай қилиб дарахтдан пастга тушиб олиши мумкинлигини ўйларди. "Нима учун дарахтга чиқаётганида нарвонни қўймадим, энди қандай тушаман?" деб ўзини койий бошлади Бека. Шу пайт майна учиб келиб Беканинг жиғига тега бошлади.

- Кетсангчи, сен етмай турувдинг, - деб бақирди унга Бека.

Мастер Йо эса дарахтнинг тагида дарахт тепасидаги Императорига ажабланиб қараганича турарди. Нимага Император дарахт тепасидан тушгиси келмаяпти? Нимага улар колбаса егани уйга кетишмаяпти?

Император эса пичирлаганича бир нималар деб, бошини дарахтга ура бошлади.

- Балки сиз ниманидир ўғирламоқчидирсиз? – қўшнининг овози тепароқ қаватдан эшитилди. Бу шак шубҳасиз Гласнинг овози эди.

- Бу менман қўшнингиз, – нолали оҳанги эшитилди Беканинг, – Дарахтдан туша олмаяпман, нарвон қўйиб беролмайсизми?

Орадан ярим соатча вақт ўтиб, Император ва Самурай ошхонада колбаса еб, шакарли чой ичиб ўтиришарди. Шу пайт ташқаридан майна келиб қўнди ва Император билан Самурайнинг олдидаги тарелкага саволомуз қараб қўйди. Улар майна учун тарелкага колбасадан қўйишди.

Нонушта қилиб, чой ичиб бўлганларидан сўнг икковлари балкон дерахаси олдига келиб, кўчани узоқ томоша қилиб туришди. "Наҳотки ҳаётнинг мазмуни фақат пулда бўлса", дея ҳаёл суришарди икковлари ҳам.