НОЛИНЧИ ҚАВАТ
6 БОБ. ИККИТА КИЧКИНА СКЕЛЕТ
Бу скелетлар Маша ва Мишага тегишли эди. Эсаётган шамол ва сув уларнинг жасадини аллақачон скелетларга айлантириб қўйган эди.

Бу иккита мушукчаларнинг ўзига хос тарихи қуйидагича бўлган. Табиатда бир-бирларидан ажралмайдиган ва доим бирга яшайдиган ҳайвонлар ҳам учраб туради. Улар, ҳаттоки кўпайишга ҳам ҳаракат қилмайдилар. Улар учун ўзаро дўстликларининг ўзи етарли. Ажралмаслар камёб ҳисобланади, улар одатда жуда қобилиятли, лекин ёлғиз инсонлар билан яшайди.

Бу икки мушукча битта оилада дунёга келишди. Лекин уларнинг ота-оналари бошқа бошқа эди. Ораларидаги фарқ бир кунгина холос. Янги туғилган Миша Машанинг олдига келиб, жажжи қўллари билан қучоқлаб олди. Шу қучоқлаганича шеригини умр бўйи қўйиб юбормади.

Тақдир тақозоси билан мушукчаларни касби ўқитувчи педагог бўлган ажойиб аёл ўз қарамоғига олди. Ушбу аёлнинг биттагина туғишган синглисидан бошқа ҳеч кими йўқ эди. Лекин синглиси ўқитувчи аёлнинг акси эди. Шаллақи, бетарбия ва урушқоқ. Ўқитувчи аёл синглиси билан ўрталаридаги муносабатларни яхшилашга бир неча бор ҳаракат қилди. Синглиси унга турли баҳоналар билан доим озор бериб келарди, ўқитувчининг икки хонали уйига кўз олайтирарди, ваҳоланки ўзининг уч хонали уйи бор эди, синглисининг боллари бўлгани учун ота-онасидан қолган уйни олишга ҳаракат қиларди. Қисқароқ қилиб тушунтирадиган бўлсак улар ўзаро алоқа қилмасдилар.

Ўқитувчи аёлнинг фарзандлари йўқ эди. Лекин уни ўз оналаридан ҳам ортиқ яхши кўрадиганлари бор. Шунинг учун ҳам унинг хонадони доимо болалар билан лиммо лим эди.

Маша билан Миша эрталабки нонуштага ошхонага бирга келишарди. Улар бир-бирига ёпиишиб келишганидан узоқдан кўрганлар икки бошли битта мушук деб ўйлардилар. Улар ҳаттоки овқатларини ҳам битта товоқдан ердилар, ваҳоланки идишлари ҳар бирларига алоҳида қилинган эди. Аввал бир идишидаги овқатни еб тугатиб, кейин иккинчи товоқдаги овқатни биргаликда ейишга киришардилар.

Миша ва Маша беш ёшга тўлганларида Ўқитувчи аёл оламдан ўтди. Бу аёл ҳам мушуклари борлиги учун дунёда қолишга қанча ҳаракат қилмасин, шифокорларнинг барча айтганларига қулоқ солмасин, қанчадан қанча дори дармонларни қабул қилмасин ўлим барибир ўз вазифасини бажарар экан. Аёл оламдан ўтди...

Аёлнинг қариндош уруғлари Маша ва Мишанинг тақдирини энди нима қиламиз деб ўйлаб ҳам ўтиришмади. Уларни уйларидан узоқроқ бўлган овлоқ жойга олиб бориб ташлашди тамом. Узоқроқ жойга олиб боришларининг сабаби қўшнилари кўриб қолмасликлари учун. Агарда мушуклар ҳақида сўрагудек бўлсалар, эълон бўйича бошқа одамларга бериб юбордик, деб жавоб беришмоқчи бўлишди.

Марҳум Ўқитувчи аёлнинг дугонаси мушукларнинг тақдири ҳақидаги асли ҳақиқатни билиб қолганидан сўнг қайғудан қон босими бирдан кўтарилиб, юраги хуруж қилиб қолди. Ахир Миша билан Маша унинг ҳам кўз олдида улғайишган эдида. Агар марҳуманинг қариндошлари мушуклар билан шундай йўл тутишларини билганида, мушукларни ўзи уйига олиб кетган бўларди. Мушуклар у учун дугонасидан қолган ёдгорлик эди. Марҳуманинг синглиси мушуклар ҳақида унинг дугонаси билан гаплашишни ҳам хоҳламади.

Миша билан Маша ўт-ўланлар орасида ўтиришар экан ташқари томонга юришга ҳам қўрқишар эди. Чунки улар умрлари давомида уйдан ташқарига чиқмаган эдилар. Кўчани фақат иккинчи қаватдан, деразадан кўрардилар. Ўқитувчи аёлнинг хонадонининг айвони гуллар билан лиммо лим эди. Мушуклар кўчани фақат ушбу айвонга чиқиб кўрардилар. Бу улар учун етарли эди. Кўча ҳақидаги шундан бошқа тушунчага эга бўлмаган Миша ва Маша учун бу каби ҳолатга тушиб қолганида нима қилиш кераклигини билишмасди. Орадан икки кун ўтиб Миша ташқи оламга бир амаллаб чиқиб, Маша учун бир бурда нон бўлагини топиб келди! Нонни олиб келаётиб, қорни очлигидан бир урвоғини еди. Маша нон бўлагидан озгина егандек бўлди, унинг кучи кун сайин қолмаётганди. Бунинг устига жуда чанқаганди. Миша сув топишга қанча ҳаракат қилмасин бунинг уддасидан чиқмади. Сув қидириш учун ўзи билан Машани ташқарига олиб чиқмоқчи бўлди, лекин Маша ташқарида юришдан қўрққанидан бунга кўнмасди. У очликдан жудаяи ориқлаб кетганди.

Орадан беш кун ўтиб Маша ҳаттоки кўзларини ҳам очолмай қолди. Йўқ, йўқ йиғламанг. Бундай вазиятда кўз ёш тўкканнинг фойдаси йўқ.

Рамзес бу икки скелетнинг ёнига астагина яқинлашди ва бироз тикилиб туриб этлари жимирлаб кетди. Суякларни ушлаб кўрмоқчи бўлганида улар шу заҳоти пастга дув этиб тўкилиб кетди. Рамзес шундан кейин тушунди булар скелет эмасди.

Миша билан Маша юқорида айтиб ўтганимиз оғир вазиятдан чиқиб кетишган эди. Улар ўлишмаган эди.

Машанинг аҳволи жудаям оғирлашганда Миша қаттиқ йиғлади. У Машанинг атрофида гир айланиб югуриб йиғларди. Йиғлаганда ҳам бор овози билан қаттиқ йиғларди. Унинг бу йиғисини эшитиб олдига ёши каттароқ бир киши келди, унинг иккита кучуги бор эди, лекин у ҳеч қачон мушукларни қўлига олмаганди. Бу инсон нима бўлганлигини дарров англади ва Машани кичкинагина, озғин танасини қўлига олди ва уйига олиб кета бошлади. Миша уларнинг кетидан югуриб борарди.

Уйга ҳам шу тариқа етиб келишди. Кучуклар хоналарининг бирига киргизилиб, устиларидан беркитиб қўйилганди. Ҳалиги киши мушуклар билан боғлиқ бўлган ишини нимадан бошлашлигини билмай турдида, сўнг Машага сув беришдан бошлади. Маша сувдан бирозгина ичди.

Мушуклар ҳалоскори бўлган бу киши ўзининг ветеринарига қўнғироқ қилди ва ҳолатни тушунтирди. Вазиятни тушунган итлар ветеринари мушуклар бўйича мутахассисга қўнғироқ қилди ва мушуклар ветеринари Маша ва Мишани кўрикдан ўтказиш учун келадиган бўлди.

Ветеринар жуда малакали ва ҳайвонларга меҳрибон бўлган киши эди. У Маша ва Мишани кўриб, улар ажралмаслар эканлигини, аввал одамлар қарамоғида яшаганликларини, сўнг кўчага олиб чиқиб ташланганликларини тушунди.

Ветеринар Машани дарҳол ўзи билан клиникга олиб кетди. У билан бирга Миша ҳам борди. Клиникада Машани кўрикдан ўтказиб, кейин унга капельница ҳам қўйилди. Бу вақтда Миша Машанинг ёнидан қимир этмай унга қараб ўтирарди. Ва ҳаттоки унинг ёнига қўйилган емишга қайрилиб ҳам қарамади. Лекин қорни жуда оч эди. Фақатгина Маша кўрилган муолижа туфаайли ўзидаги оғриқлардан халос бўлиб уйқуга кетганида, Мишанинг кўнгли жойига тушди ва ёнига қўйилган сутдан ичди. Қайнатилган товуқ гўштини эса Машанинг олдига олиб келиб, уни уйқудан уйғонишини кутиб ўтирди.

Орадан беш кун ўтиб Машанинг соғлиғи билан боғлиқ хавф ортда қолди. Унинг соғлиғи тиклана бошлади. Мушукчалар вақтларини асосан дераза олдида ўтказардилар. Клиника бўйлаб югурмасдилар, шовқин-сурон кўтармасдилар, ҳеч кимга ҳалақит ҳам бермасдилар. Улар жуда ажойиб ва тарбияли мушукчалар эдилар.

Машани даволаган ветеринар уйига келганидан сўнг Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали икки ажралмас мушукчалар ҳақида ўз саҳифсида кичкинагина мақола чоп этди. Мақолани тармоққа ёйиши биланоқ Ўқитувчи аёлнинг дугонасининг танишлари унга бу хабар ҳақида ёзишди. Ўқитувчи аёлнинг дугонаси мақолани кўриши биланоқ яна валерианка, тинчлантирувчи дорилар ичишига, хўл бўлиб кетган дарсрўмолини алмаштиришига тўғри келди, унинг қувонч кўз ёшлари тинмасди. У аёл Маша ва Миша турган клиникага қўнғироқ қилди ва мушукларни ҳозироқ олиб кетмоқчилигини айтди. Клиникдагилар ҳозир тун эканлигини, мушукларни олиб кетиш учун эртанги кун ҳам борлигини тушунтиришига қарамай Ўқитувчининг дугонасининг юраги шошилиб кетаверарди. Гўёки эртага бу иккита мушукчалар йўқ бўлиб қоладигандек, қочиб кетадигандек, ёки кимдир уларни олиб кетадигандек эди. Қолаверса бунақанги хабарни эшитганидан сўнг аёлнинг бу кеча ухлай олмаслиги аниқ эди. Йўқ. Ҳозир, фақат ҳозир олиб кетиши керак.

Бу кун кечқурун мушукчалар уйнинг иссиққина ошхонасида ўтиришар эди. Оҳиста қўллар уларнинг бошини астагина силаб қўярди. Бу дунёда меҳрибон қўллар энди қолмади деб ўйлашганди мушукчалар.

Кечаси эса Ўқитувчи дугонаси тушига кирди. У қўлларида кагор коньягини кўтариб унинг ёнига келганди. Улар бутун туш бўйи шу коньякни биргалашиб ичишди. Биргалашиб турли хил қўшиқлар айтишди. Наманган олмаси ҳақидаги қўшиқни ҳам куйлашди. Ёшликни эслашди. Қандай ажойиб даврлар эдия...