Ўқитувчи аёл мушукчани бўғаётган болани кўрдию, унинг қўлидан мушукни тортиб олди ва унинг қулоғидан тортиб.
- Аҳмоқ бола нима қиляпсан? – деди русчалаб ва сўзини ўзбек тилида давом эттирди. – Ахир у тирик мавжудотку аҳмоқ. Миянг борми ўзи?! Нима сени оиланг йўқми, сен ертўлада каламушлар билан бирга яшайсанми, нега бу ишни қилаяпсан?
- Аааааа! – деб қичқира бошлади бола.
Унинг овозига нарироқдан семиз ва палапартиш кийинган эркак киши югуриб келарди, боланинг отаси бўлса керак. Ўқитувчи аёл буни кўриб боланинг қулоғини қўйиб юборди ва ўқитувчиларга хос ўткир нигоҳини унга қаратди. Бу нигоҳга дош беролмай ўша эркак ҳам жойида тўхтади. Чунки ўқитувчиларнинг ўткир нигоҳига аҳмоқ одамлар ҳам чидай олмасди.
Ўқитувчи аёл бир қўли билан мушук боласини ушлаб турарди, бир қўлини пахса қилиб ўша кишига ўдағайлаганича гапира кетди. Ўқитувчи ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаммадан устун туришини, қулоғингдан тортиб қўйиши мумкинлигини ҳамма билади. Бу эркак ҳам буни билиб, дарров масофа сақлаган ҳолда тўхтади.
- Бу ахир оддий мушук боласику, одам боласимас! – деб эътироз қилди киши, – Шунга шунча бақириш шартмиди, ўрис аёлларга ўхшаб....
- Ўрис аёл? Сен ҳам ахмоқмисан сичқонларни тарбиясини олган? Гап мушук боласида эмаску ахир. Ҳозир ҳайвонларга нисбатан тошбағир бўлган бола, катта бўлса сенга, менга нисбатан ҳам тошбағир бўлади ва бир кун келиб ўзингни бўғади ахир! Кейин эса мени бўғади...
- Ҳақиқий эркакларга ўхшаб улғайсин дейманда, – деди ҳалиги киши аҳмоқлигини янада намоён қилиб.
- У қандай қилиб ҳақиқий эркак бўлиб улғаяди, сен ўзинг эркак бўлгин аввал, - деди ўқитувчи янада асабийлашиб, – ўғлингни бағритош қилиб улғайтиришдан нима наф? Ҳозир нима уруш вақтими? Нима у келажакда йўлбарсларни овлайдиган одам бўладими? Болани қаҳрини қаттиқ қилиб, улғайтиришдан нима фойда сенга? Билим олса офисда ўтиради ёки сенга ўхшаб свдо билан шуғулланади. Кейин сенга ўхшаб 30 га тўлмасдан қорин қўяди ва онасини паловини еб ўтираверади. Шафқатсизлик унга ҳаётида ёрдам берадими? Йўқолинглар икковларинг ҳам мени кўзимдан, кетларинг, акс ҳолда ҳозир милицияга топшираман сенларни! – деди ўқитувчи.
Айтадиганини айтиб бўлган ўқитувчи қўлига мушук боласини олиб, дахлизи томонга кета бошлади. Мушук боласи эса ўқитувчи аёлнинг қўлида кетаётиб, ундан таралаётган атирнинг хушбўй ҳидини ҳидлай бошлади. Бироз олдин уни бўғаётган одамларни эса эсидан ҳам чиқариб юборди.
- Хайрли тонг! – юқоридаги хонадонларнинг биридан бир аёл ўқитувчига. – Ўзбек болалари ҳаммаси шунақа бетарбия, ҳеч қаерда кўрмайсиз русларнинг болалари мушукларга зулм қилаётганлигини.
- Сиз менимча мактабда ҳам яхши ўқимаган кўринасиз – деб совуққина жавоб берди ўқитувчи аёл.
- Нега унақа деяпсиз? – деб сўради қўшни аёл.
- Негаки, санашни билмас экансиз. Ўзбекистонда аҳолининг саксон фоизини ўзбеклар ташкил қилади. Қолган йигирма фоизини шартли равишда рус миллатига мансуб фуқаролар ташкил қилади. Аҳолининг икки фоизи мушукларга озор берувчи бешафқатлар бўлади. Сизга янада тушунарди бўлиши учун: саккиз юзта ўзбекларнинг 16 таси бешафқат бўлса, икки юзта русларнинг тўрттаси бешафқатлар қаторидан жой олади. Шунинг учун сиз кўпроқ ўзбекларни шафқатсизлик қилганини кўрасиз. Лекин Туркияга борсангиз, сиз шақатсиз туркларга дуч келасиз, бирорта ҳам тарбиясиз эскимосга дуч келмайсиз. Россияда эса аксинча, руслар жонингизга тегади, ўзбеклар эмас. Ҳамма гап муносабатда, миллатда эмас. Менинг синфимда 40 та ўзбеклар таҳсил олади, ҳаммаси ҳайвонларни яхши кўради, уларни орасида ўша икки фоиз йўқ. Мана сизга уйга вазифа – мени синфимда биттагина шунақанги бешафқатлар бўлиши учун нечта ўқувчи таҳсил олиши керак? Масалани ечимини топганингихда менга айтарсиз. Хайр.
Ўқитувчи аёл хонадонининг эшигини очиб, ичкарига кирди. Ошхонага ўтиб, мушукни полга қўйдида, қўлларини совунлаб ювди. Овозни эшитиб, ичкаридан аёлнинг турмуш ўртоғи чиқиб келди ва полдаги мушук боласини кўриб, хотинига саволомуз қаради.
- Жонгинам! Аввалги мушугингизни эсизгиздан чиқаришга улгурмай бошқасини олиб келибсизда, а?
- Ҳа нимасини айтасиз... Ҳар бир киши ўз ҳаёти давомида тўрттагача мушукни парвариш қилишга улгуриши мумкин экан. Агар уларни йигирма ёшга киргунларига қадар боқсангиз албатта.
- Ҳаа... Демак инсоннинг умри тўртта мушукдан иборат бўлар эканда, а? – деб киноя билан гапириб қўйди аёлнинг эри.
- Тўғри фикрлаяпсиз... Мен бу мушукчаани Пифагор деб номлайман, - деди Ўқитувчи.
Шу тариқа Ўқитувчи шкафдан мушукларга тегишли идишни олиб, қозондан бир бўлак гўштни солиб майдалади, устидан шўрвасидан қуйди ва мушукчанинг олдига қўйди. Мушукча овқатни бироз ҳидладида, иштаҳа билан овқатни паққос тушира бошлади.
- Бу мушукча қанақасига Пифагор бўлсин, бу ўзимизнинг Низомиддинку, – деб ҳахолаб кулди аёлнинг эри.
- Сиз нима десангиз деяверинг, мен уни Пифагор деб чақираман, – деди аёл.
- Низомиддин! Пифагор жудаям баландпарвоз! – ўз фикрида қолди Эр.
- Баландпарвоз бу – сизнинг таксидаги мижозларингизга дунёнинг тузилиши, масонлар ва сиёсат ҳақида гапириб беришларингиз.
- Мен инсонларнинг кўзини очаяпман!
Одатий баҳслар овози ҳавода қолди, берилиб овқатланаётган Низомиддин-Пифагорга буларнинг зиғирча ҳам қизиғи йўқ эди. У бир нарсага амин бўлдики, энди унга меҳрибончилик қиладиган аёл бор. Бу аёл энди унинг ихтиёрида, аёлнинг турмуш ўртоғи эса аёлнинг ихтиёрида бўлади. Демак у бу уйда асосий ролда.
Ўқитувчи эса яна зоодўконга боришидан, мушуги учун овқат, ўйинчоқ ва бошқа майда-чуйдалар сотиб олиш, ветеринарга қўнғироқ қилиш имкони пайдо бўлганидан хурсанд эди. У янада бахтлироқ бўлади, лекин қанча фоизга бахтли бўлишини ҳисоблай олмади. Бахт бу – математика эмас.
Бу квант физикаси, қўши хона.