НОЛИНЧИ ҚАВАТ
МУҚАДДИМА
Агар кўнгиллилар сизга кўча-кўйда дайдиб юрган мушукни олиб келса, уни парваришлашдан сизга фойда йўқ. Бир икки ой сабр қилинг, Яратганнинг ўзи сизга ёрдам беради.

Мушук уни парвариш қилаётганингиз учун сизга бир умр миннатдор бўладиган табиатан мулойим бўлган жонзот эмас, аксинча унинг ўзига яраша инжиқликлари, инсон учун тушунарсиз бўлган одатлари бор. У умуман бошқалардан фарқ қилади. У ҳожати учун қаерга бориши кераклигини билмайди, сиз унга ухлаши учун тайёрлаб берган жойга бориб ухлаши кераклигини ҳаёлига ҳам келтирмайди.

Унга ҳиёнат қилганлар бошқа одамлар, лекин жавобини сиз берасиз. Бу эртаклардаги жин ҳақидаги ҳикояга ўхшайди. Жин сеҳрли чироқ ичида тутқунликда бўлган дастлабки икки минг йиллик мобайнида уни бу тутқунликдан қутқарган кишини олтинлар билан буркаб ташлар эдим деб қасам ичган бўлсада, орадан яна минг йил ўтиб, ўзини қутқарган кишини ўлдиришга қасам ичади.

Лекин орадаги ўрмонларга ва баланд тоғларга тенг тушунмовчиликлар, денгизларга тенг хафагарчиликлар ортидан қуёш балқиб чиққанида ҳамма нарса бир зумда унутилади. Бу мушук кутилмаганда ёнингизга келиб, тирноғини яширганча қўлларингизга суйкалиб, эркаланади. Сиз енгил нафас олиб, узоқ-узоқларда Тибетда Бон биродарлиги роҳиблари АУМ мушуклар мантрасини куйлаб, ҳисобингиздаги юзлаб гуноҳларни ювишгандир.

Сиз синовдан ўтдингиз. Энди ҳаммаси яхши бўлади.

Мушук улғайди, қувноқ бўлди, ҳар куни кутилмаган совғалар тайёрлаб туради. Энди сиз унинг учун саргузаштларга бой ҳаёт тарзини, боқувчисини, йўлини яратиб беришингиз мумкин. Сиз унинг думини баланд кўтарганча саргузаштлар сабабли кириб келган охирги манзилисиз.

Тақдим этаётганимиз ушбу китобда мушук бош қаҳрамонимиз бўлсада, бу китоб у ҳақида эмас. Бу китоб сиз билан биз ҳақимизда. Биз яшаётган шаҳримиз, бизнинг виждонимиз ҳақидадир.

Орадан йиллар ўтиб тарози палласининг қайси бирида – яхшилик палласидами ёки ёвузлик қалқиб турган паллада бўлишимиз ҳақидадир.

Асосийси қайси паллада бўлишни адаштириб қўймаслик.